“STRAUS HOUSE”дан жабрланган 189 нафар фуқаронинг пуллари ундириб берилди. Яна нечта фуқаро қолди?

0

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 27.07.2020 йилдаги ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва бошқа моддалари билан судланган “STRAUS HOUSE” МЧЖ таъсисчиси, “EZOZ MAX” МЧЖ ва “CFS max” МЧЖларнинг мансабдор шахслари И.Исроилов ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича 347 нафар фуқаролар фойдасига 7 млрд. 022 млн. 522 минг 500 сўм ҳамда давлат фойдасига 222 млн. 386 минг 043 сўм жиноят натижасида етказилган зарарларни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига жорий йилнинг 19 сентябрь куни келиб тушган. Шунингдек, суд ҳужжатига мувофиқ ундирув дастлабки тергов даврида хатланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаментининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 1 млрд. 854 млн. сўм пул маблағлари,
ҳамда 777 млн. 127 минг 717 сўмга баҳоланган 6 турдаги автотранспорт воситаларига қаратилган.
Мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида Тергов департаментининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 1.854.000.000 сўм пул маблағларини Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисида 21.09.2020 йилда талабнома берилган.
Ижро ҳужжатидаги 347 нафар жабрланувчи фуқароларнинг 332 нафари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшаётганлиги кўрсатилган. Шу муносабати билан уларга қулайликлар яратиш мақсадида, ундириладиган маблағни ўтказиладиган пластик карточкалари ҳақидаги аризаларни яшаш манзиллари бўйича Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш юзасидан интернет тармоқлари орқали эълон берилган эди. Бугун 2020 йил 30 сентябрь кун ҳолатига МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 189 нафар ундирувчиларнинг банк ҳисоб рақамларига 1 млрд. 149 млн. сўм пул маблағлари ўтказиб берилди. Қолган 158 нафар ундирувчиларга 647,9 млн. сўм пул маблағларини чиқариш чоралари кўрилмоқда.

loading...