Табассум бекати: “Одно”га кирсангиз, тиқилиб ётибди-ю офатижонлар!..”

0

Оппоғойнинг ўгай онаси – малика сеҳрли кўзгусидан сўрабди:

– Мен эмасми дунёда ҳаммадан ҳам зиёда?

Шунда кўзгу бақириб юборибди:

– Роса жонга тегдингиз-ку, бекам, “одно”га кирсангиз, тиқилиб ётибди-ю офатижонлар! Гапим ёқмаган бўлса, мени синдириб ташлай қолинг, ҳозирги планшет ва ноутбукларнинг ёнида уялиб яшагандан кўра, синганим яхши!

* * *

Автомактабда дарс кетмоқда. Мактаб ўқувчиларидан бири инструктордан сўрабди:⠀

— Шу гап ростми? Айрим аёллар машинани эркаклардан яхши бошқарар эмиш…

Инструктор:⠀

— Йўқ, унақа эмас. Айрим эркаклар хотинлардан баттар бошқаради машинани.

Болтабой Матқурбонов

loading...