“60 ёшли аёл билан саёҳат қилмайман!..”

0

Олтмиш ёшга кирган эр-хотиннинг турмуш қурганига 40 йил бўлибди. Улар йўлда бирга кетишаётса, олдиларидан пари чиқибди ва дебди:

– Сиз 40 йил давомида тинч-тотув яшадингиз. Ҳар хил қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтдингиз. Бу катта синов. Шунинг учун сизларга миннатдорчилик маъносида ҳар бирингизнинг 3 та тилагингизни бажараман.

Бундан хурсанд бўлган аёл раҳмат айтиб тилакларини айта бошлабди:

– Биринчи тилагим: Менга умримизнинг охиригача етадиган кўп бойлик бер.

Икки чамадонда пуллар ва сандиқда қимматбаҳо тошлар пайдо бўлибди.

– Иккинчи тилагим: Бизга яшашимиз учун катта қаср бер.

Бир зумда қаср пайдо бўлибди.

– Учинчи тилагим: Менга бутун дунёнинг давлатларига визалар, авиабилетлар, меҳмонхоналарга бронлар қилиб бер. Турмуш сабабли биз ҳеч қаёққа саёҳат қила олмадик. Эрим билан бутун дунёни кезиб чиқмоқчиман.

Буям бир зумда муҳайё бўлибди.

Ундан кейин эри тилакларини айта бошлабди.

– Мен хотинимнинг биринчи ва иккинчи тилагига қўшиламан. Менгаям шулар бўлади. Лекин учинчи тилагига қўшилмайман. Мен 40 йил давомида бир хотин билан яшадим, бирон марта хиёнат қилмадим. Энди қариган чоғимда, маза қилиб дунё кезадиган пайтимда 60 ёшли кампир билан саёҳат қиламанми? Мен ҳам одамларга ўхшаб ёш жувон билан саёҳат қилишни истайман. Учинчи тилагим, хотинимнинг ёшини меникидан икки марта фарқли қилиб қўй!

Пари «Келишдик» дебди-да, унинг ўзини 120 ёшга айлантириб қўйибди.

@uchzamon

loading...