ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

БУГУН ЮРТИМИЗДА 498 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

2020 йил 1 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 290 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
97 нафари Тошкент вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун:
Тошкент шаҳрида 326 нафар,
Тошкент вилоятида 95 нафар,
Наманган вилоятида 44 нафар,
Андижон вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 53 955 (+498) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 863 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...