Дунёни ларзага солган сурат

0

Ливанлик Нуф Жамилнинг ёши 70 да бўлиб, бу аёл эри оғир касал бўлгани учун гул сотиб тирикчилик қилади. Кунларнинг бирида Нуф Жамил кўчада гул сотиб, чарчаб-ҳориб устунга суянган вақтда, ногаҳон бир йўловчи уни суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштириб юборади. Орадан 20 дақиқа ўтгандан сўнг, кўнгли юмшоқ, раҳмдил ва солиҳ инсонлар бу аёлни излашга тушиб, охири яшаш манзилини топишади.

Нуф Жамилнинг айтишича, ёши 70 га борган бўлса-да, тиланчилик қилиб яшашга виждони йўл қўймайди. Шу сабаб, гул сотишга қарор қилади. Солиҳ инсонлар зудлик билан бу аёл ва касал эрига ўз ёрдамларини аяшмайди. Ҳозирда Нуф Жамил ва эрига доимо солиҳ инсонлар томонидан кўмак бериб турилади.

Абдуллоҳ Андижоний

loading...