Ҳамма ўғриликда айблайдиган эркакнинг тутган йўли

0

Ҳозирги яшаб турган уйимизнинг 4-қаватида ёши қирқлардан ошган бир алкаш эркак яшайди. Шунча йилдан бери кимдир у ҳақида яхши гап айтганини эшитмаганман, ҳамма сўккан, ҳамма уни домдаги ҳар бир ўғриликда айблайди.

Кеча, пластик картам билан тахминан 80 000 лар атрофидаги (ҳаммаси 10 000 сўмлик) пулни чўнтагимдан тушириб қолдирибман. Тушиб қолган пулдан ҳам кўра картага ичим ачиди, ўзи бир ҳафта олдин янгилагандим.

Банкдаги акалардан яна илтимос қилиш жуда ноқулай. Қидириб кўчанинг бошигача, таксидан тушган жойимгача бориб келдим, лекин тополмадим. Умидимни узгандим. Бугун ишдан қайтиб келиб, овқатланиб турсам, эшик тақиллади, чиқиб очсам, қўшни турибди. Мияда шамол тезлигида ҳозир ароққа пул сўрайди деган фикр ўтди. У бўлса, менга тушириб қолдирган пулим билан пластик картамни берди. “Пулинг билан пластигингни топиб олдим”, деди. Қўлига қанча пул тутқазсам ҳам, олмади, раҳмат айтсам, “не за что” деб тушиб кетди…

Феруз Аллаев

loading...