Кувайтнинг янги амири расман тахтга ўтирди

0

Кувайтнинг меросхўр шаҳзодаси шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 30 сентябрь куни қасамёд қабул қилди ва мамлакатнинг янги амирига айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Хабар берилишича, қасамёд қабул қилиш маросими мамлакат парламентида бўлиб ўтган.

83 ёшли Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 91 ёшида вафот этган шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг ўрнига Кувайт амири бўлди.

Кувайтда 40 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Кувайтнинг аввалги амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 91 ёшида АҚШда вафот этгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. У АҚШга 2020 йилнинг июль ойида тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун борганди.

Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ акаси АҚШда даволанган сўнгги ойлар давомида давлат раҳбари лавозимини қисман бажариб келган.

daryo.uz

loading...