Профессор Назира Салахова вафот этди

0

Узоқ давом этган касалликдан сўнг эндокринолог, профессор, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг Ўзбекистондан эндокринология бўйича биринчи координатори, Халқаро диабетологлар федерациясининг (IDF) доимий аъзоси, Марказий Осиё Диабетологлар ассоциациясининг Биринчи президенти Салахова Назира 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

Назира Салахова 1943 йилда Самарқанд шаҳрида давлат хизматчилари оиласида туғилган. И.М.Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетини имтиёзли диплом билан тугатган. Касбий фаолиятини Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биоорганик кимё институтида катта илмий ходим сифатида бошлаган.

Кейинчалик Тошкент тиббиёт институтининг эндокринология кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салахова тиббиёт фанлари номзоди ва доктори бўлган кўплаб илмий кадрларни тайёрлади.

Hordiq.uz жамоаси Назира Салахованинг бевақт вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

loading...