Хотиржам ўтирган ҳолатда секундига 1600 километр тезликда ҳаракатланаётганингизни биласизми?

0

Биз хотиржам турган ёки ўтирган ҳолимизда ер ўз ўқи атрофида айланиши ҳисобига (экваторда) 1600 км/с тезликда ҳаракатланамиз. Яна қуёш атрофида бир йилда тўлиқ бир марта айланиб чиқиши ҳисобига 942 миллион километр йўл босиб чиқади ва бу 107000 км/с тенг бўлади. Ўз навбатида Қуёш системаси галактикамиз бўйлаб ўзига боғланган планеталар билан биргаликда бошқа юлдуз(қуёш)лар системасига нисбатан 72420 км/с тезликда ҳаракатланади.

Галактикамиз ҳам ўз марказ(ўқ)и атрофида 200-250 миллион йилда бир марта айланиб чиқади. Бу эса Қуёш системасининг 885000 км/с тезликда ҳаракатланишига сабаб бўлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сомон йўли ҳам бошқа галактикаларга нисбатан ҳаракатланади ва бу ҳаракат тезлиги 405500 км/с.га тенг…

Бу ҳисобларни давом эттириб, бизнинг галактикамиз коинотда 3,6 миллион километр/соат тезликда ҳаракатланаётганини ҳисоблаб чиқариш мумкин.

Шундай қилиб, қанча «ташқари»га чиқсак, тезликни аниқлаш шунча қийинлашиб боради, чунки бошқа планеталар, юлдузлар, галактикалар ҳам доимо ҳаракатланади.

Юқоридаги ҳисобланганларни жамласак, таҳминан, 4 миллион 600 минг километр/соат, ёки 1280 километр/секунд тезлик келиб чиқади. Бу рақам бизга фантастик кўринади ва биз бу тезликни сезмаймиз, чунки, биз ўзимиз шу «юқори тезлик машинаси»нинг бир қисмимиз.

وَكُلٌّ فِي فَلَكٍ يَسْبَحُونَ

36. 40… Ҳар бири фалакда сузиб юрар.

Коинот жисмларининг бу ҳаракати бундан 1400 йил олдин Қуръони каримда ҳам айтиб ўтилган.

Авазхон Зокиров

loading...