Барча янги iPhone 12’лар нархи ошкор қилинди

0

GSMArena сайти Apple @RUMORs никли инсайдерга асосланиб Twitter’да турли хотира ҳажмларига эга тўртта янги iPhone’ларнинг нархини эълон қилди. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Энг арзон айфон ўтган йилги iPhone 11’дан 50 долларга арзон — 649 доллар эвазига сотувга чиқарилади.

IPhone 12 мини 64 ГБ — 649 доллар, 128 ГБ— 699 доллар, 256 ГБ — 799 доллар, iPhone 12 64 ГБ — 749 доллар, 128 ГБ— 799 доллар, 256 ГБ — 899 доллар, iPhone 12 Pro 128 ГБ — 999 доллар, 256 ГБ — 1099 доллар, iPhone 12 Pro Мах 128 ГБ — 1099 доллар, 256 ГБ — 1199 доллар.

Бунда смартфонлар 5G версия билан кўрсатилганми, ёки 4G биланми, тушунарсиз.

Гап-сўзларга кўра, янги авлод мобил тармоқларини қўллаб-қувватловчи тизим жорий қилингани боис айфонларнинг таннархи қиммат бўлиб кетган, шунинг учун компания тежамкорлик нуқтаи назаридан комплектациядан қувватлаш мосламаси ҳамда қулоқчинларни олиб ташлади. Айфонларга фақат Lightning кабель қўшиб сотилади.

loading...