Дам олиш кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

0

Дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кучсиз шамол эсади. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғли туманларида 2-3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга ўтиши мумкин.

Ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси 5-10 даража, кундузи 22-25 даража атрофида сақланиб туради.

loading...