Боланинг бегонаси бўлмайди!

0

Оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчиликлар натижасида оила парокандаликка юз тутади ва алимент ижро ишларининг кўпайишига сабаб бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоятининг туман (шаҳар) бўлимлари алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан доимий мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 05.04.2018 йилдаги қарздор К.Задаевдан ундирувчи Ш.Задаева фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларининг ½ қисм миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 қисмидан кам бўлмаган миқдорда ой сайин алимент ундириб бориш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2 йилдан ортиқ муддат учун ҳисобланган жами 19,7 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилди.

Худди шундай, МИБ Когон тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 27.12.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.Тангриевдан ундирувчи М.Асадова фойдасига бир нафар боласи учун 19,3 млн. сўм, бўлимдаги бошқа алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларига асосан қарздор Э.Алимардоновдан ундирувчи Н.Отамуродова фойдасига уч нафар фарзандлари учун 12 млн. сўм, қарздор Э.Алимардоновдан ундирувчи Н.Отакулова фойдасига 3,0 млн. сўм, қарздор Г.Хамроевдан ундирувчи Д.Хамроева фойдасига бир нафар фарзанди учун 500,0 минг сўм ҳамда қарздор Ф.Абдувохидовдан ундирувчи Ш.Бақоева фойдасига 2 ойлик алимент пуллари ундириб берилди.

Мухтасар қилиб айтганда, фарзандларнинг бегонаси бўлмайди.

loading...