Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишни талаб қилди

0

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрда Арманистон ва Озарбайжондан Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишни талаб қилди, дея ёзди хорижий ОАВга асосланиб Таржумон.

Ҳозирда Тоғли Қорабоғда юз бераётган қонли тўқнашувлар озарлар ва арманлар ўртасида сўнгги 25 йил ичида юз берган энг қирғинбарот урушга айланди.

Путин чоршанба куни давлат телевидениясига берган интервюсида Тоғли Қорабоғ борасида гапириб, бу уруш бўйича Арманистоннинг раҳбари Никол Пашинян билан доимий алоқада бўлиб турганини айтди. Ҳозирда Арманистонни Россия, Озарбайжонни эса Туркия қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, Владимир Владимирович АҚШда бўладиган президентлик сайловида демократик партиядан номзод қилиб кўрсатилган Жо Байденнинг Россия ҳақида айтган гапларини анти-Россия ҳаракатлари деб атади. Лекин, Путин Байденнинг қуроллар назорати борасидаги сўзларига қўшилишини айтиб, Россия АҚШга президент бўладиган ҳар қандай шахс билан иш олиб бора олишини таъкидлаган.

Тarjumon.uz

loading...