Имомали Раҳмон президентлик сайловларида ғалаба қозонди

0

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди. Унга кўра, амалдаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон (Халқ демократик партияси) яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 85,3 фоизи овоз бериш жараёнидан қатнашган. Якунда Раҳмон 90,9 фоиз овозга эга бўлган. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу унинг бешинчи марта президентлик сайловларида муваффақияти ҳисобланади. Имомали Раҳмон мамлакатни 1992 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Бу сафарги сайловда давлат раҳбари лавозимига Мирож Абдуллоев (Коммунистик партия), Рустам Латифзода (Аграр партия), Рустам Раҳматзода (Иқтисодий ислоҳотлар партияси) ва Абдуҳалим Ғаффорзода (Социалистик партия) ўз номзодини илгари сурган эди.

Xs.uz

loading...