Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

0

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифингда инфекция ва уни даволаш бўйича саволларга жавоб қайтарилди:

— Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

— Коронавирус касаллиги тузаладиган касаллик. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас.

COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади. Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

Биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ва тузалгандан кейин яна 3 кун ўтиши керак.

loading...