Нигерияда бензовознинг портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

0

Нигериянинг жануби-ғарбий қисмида бензовознинг портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди.

“Дизел ёқилғиси билан тўлдирилган ёнилғи ташувчи транспорт воситасининг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ағдарилиб кетди ва портлади.

Портлаш атрофдаги жами саккизта автомобилга таъсир кўрсатган ва улар бутунлай ёниб кетган”, – дейди йўл ҳаракати хавфсизлиги федерал хизмати вакили Aгнесс Огунгбеми.

Ҳодиса Осун штатидаги Илеса-Aкуре трассасида содир бўлган. Ярадорлар касалхонага етказилди.

loading...