Таҳорати бор ёки йўқлиги эсидан чиқиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ёки…

0

Ассалому алайкум! Таҳорати бор ёки йўқлиги эсидан чиқиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ёки гумони қайси бирига (таҳорати бор ёки йўқлигига) кўпроқ мойил бўлишига қараладими?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Аввал таҳорат олганини аниқ билиб, кейин кетган-кетмаганида гумон қилса, таҳорати борлигига ҳукм қилинади. Аммо таҳорат қилган-қилмаганлигида гумон қилса, таҳорат қилиши шарт бўлади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

loading...