2020 йил 14 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 950 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

0

Янги касалланиш ҳолатларининг:
85 нафари Тошкент шаҳрида,
6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:
Тошкент вилоятида 58 нафар,
Тошкент шаҳрида 52 нафар,
Наманган вилоятида 31 нафар,
Сирдарё вилоятида 16 нафар,
Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
Фарғона вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 58 951 (+188) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 485 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...