Афғонистонда иккита вертолёт тўқнашиб кетди

0
Two pilots flying Afghan McDonnell Douglas (MD) 530F training aircraft, prepare to land at Redstone Arsenal, Ala., Aug. 31, 2012. (U.S. Army photo by Sofia Bledsoe/Released)

Афғонистон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли иккита вертолёт мамлакат жанубидаги Гилменд провинциясида бир-бири билан тўқнашиб кетиб, ҳалокатга учраган. Маҳаллий TOLONews хабарига кўра, ушбу фожиа оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган.

Воқеа 13 октябрь куни Нава туманида рўй берди. Маълумотларга кўра, вертолётлар хавфсизлик хизматининг ярадор ходимларини олиб кетаётган эди.

Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳозирча ҳодисага изоҳ бермаган.

Гилменд губернатори Омар Свак ҳам Нава ҳудудида мазкур ҳалокат рўй берганини тасдиқлаган, аммо унинг тафсилотлари ҳақида тўхталиб ўтмаган.

Xs.uz

loading...