АҚШда Eli Lilly компаниясининг COVID-19га қарши дориси синовлари тўхтатилди

0

АҚШда иккита дори — ремдесивир ва Eli Lilly компаниясининг антитаначали зардобини биргаликда қўллаган ҳолда COVID-19ни тажрибали даволашда қатнашиш учун кўнгиллиларни саралаб олиш жараёни «эҳтиёткорлик юзасидан» тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Eli Lilly тадқиқотларда танаффус бўлиб қолганини тасдиқлади, аммо бунинг сабабини ошкор этмасдан, компания учун хавфсизлик бирламчи эканлиги ҳақидаги баёнот билан чекланди. Тадқиқотларга ҳомийлик қилаётган АҚШ Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти изоҳ беришдан бош тортди.

Associated Press қайд этишича, синовларни давлат регулятори эмас, тадқиқотлар ҳомийси тўхтатиб қўйган, шу сабабли танаффус узоқ давом этмаслиги керак.

ACTIV-3 деб аталувчи тадқиқот августда бошланган эди. Унда АҚШ, Дания ва сингапурлик ётиб даволанаётган 10 мингга яқин бемор қатнашмоқда. Иштирокчиларнинг барчаси АҚШда қўллаш учун шошилинч тарзда рухсат берилган ремдесивирни ҳамда Американинг Eli Lilly компанияси Канаданинг AbCellera компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқараётган антитаначалардан иборат дорини ёки плацебони қабул қилмоқда.

Eli Lillyнинг дориси — АҚШ президенти Дональд Трампни даволаш учун берилган Regeneron дорисининг муқобили бўлиб, иккаласи ҳам коронавирусга нисбатан нейтраллаштирувчи антитаначаларга асосланган, аммо Eli Lillyнинг дорисида антитананинг фақат битта тури, Regeneronда — иккита тури мавжуд.

Daryo.uz

loading...