COVID-19 га қарши эмланишдан олдин нима қилмаслик лозим – Роспотребнадзор

0

Коронавирусга қарши эмланишдан олдин шифокорларни ўзида бўлган касалликлар ҳақида огоҳлантириш даркор.

COVID-19 га қарши эмланишдан олдин хасталикни ҳечам яширмаслик лозим, чунки бу ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов маълум қилди.

“Бу босқичда (клиник синовлар – таҳр.) соғлом кўнгиллилар танлаб олиши керак, лекин ўз хасталиклари, барча ҳамроҳ касалликларини яширганлар ҳам бўлади. Одамлар эмланишдан олдин касалликларини яширмасликлари лозим”, – деди Горелов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шу билан бирга, эмлангандан кейин фуқароларда ҳарорат кўтарилиши, ланжлик ҳисси ва эмланган жойда қизариш ва оғриқ кузатилиши мумкин. Бироқ булар тезда ўтиб кетади, дея эслатди Горелов.

Барча эҳтимолий ножўя таъсирлар препаратнинг аннотациясида келтирилган.

Sputniknews-uz.com

loading...