«Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов “Тамбов” клубига ўтди

0

Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов “Тамбов” клубига ўтди.

“Жалолиддиновни сотиб олиш шартисиз мавсум якунига қадар ижарага олаяпмиз. “Локомотив” билан келишувга эришиб бўлдик.

Унга кўра, ўзбекистонлик футболчининг маошини “Локомотив” клуби тўлашда давом этади”, – дейди “Тамбов” клуби спорт директори Павел Худяков.

Маълумот учун, Жасур Жалолиддинов ёзда “Бунёдкор”дан “Локомотив” клубига ўтганди. Москва клуби 18 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи учун жами 1 миллион евро трансфер харажат қилган.

loading...