Нурсултон яна қатъий карантинга қайтди

0

Қозоғистон ўз пойтахти Нурсултон шаҳрида 14 октябрдан яна карантин чекловларини  кучайтиришга мажбур бўлди.

Бу ерда кафелар, ресторану барлар иш вақти қисқартирилиб, 22:00 дан ошмаслиги белгиланди. Ўшандаям келувчилар учун мўлжалланган жойлар сони 30 ўриндан ошмаслиги шарт.

Қолаверса, аксарият давлат хизматчилари тағин масофавий иш режимига ўтишмоқда. Чунки  Нурсултонда COVID-19 аҳоли орасида жадал тарқаляпти.

“Tengrinews”  нашрига таянган ҳолда “platforma.uz”нинг ёзишича, мамлакатда маҳаллий ҳокимият органлари ва давлат сектори ходимларининг камида 60 фоизи масофадан туриб ишлай бошлайди. Хусусий ташкилотларга ҳам шундай тавсиялар берилган.

Озиқ-овқат дўконларидан бошқа савдо нуқталари фаолиятига ҳам фақат иш кунлари соат 18:00 гача рухсат берилди. Боз устига, якшанба кунлари шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади.

loading...