Отсиз аравада кетаётган телба ва унинг рафиқаси ёхуд молхонада ихтиро қилинган автомобиль

0

1890-йилларнинг охирларида Детройтдаги электр компанияси ҳафтасига 11 доллар эвазига ёш механикни ишга ёллади. У кунига 10 соат ишлар ва уйга қайтгач, тонгга қадар молхонада янги турдаги двигателни ихтиро қилишга уринар эди.

Отаси унга вақтини беҳуда ўтказаётганини айтса, қўшнилар бу йигитнинг ақлдан озгани ҳақида миш-миш тарқатишарди. Хотинидан бўлак ҳамма унинг бу уринишларининг натижасига шубҳа билан қарар эди.

Ёлғиз аёли унинг ғоясига ишонди, кечалари соатлаб давом этган тажриба ишларида тепасида керосин лампасини кўтарганча ишлашига ёрдам берди. Унинг қўллари кўкариб кетар, оёқлари толар, совуқдан тишлари такиллар, лекин эрининг ёнидан жилмас эди.

…У эрига жуда ишонарди!

Йиллар ўтди. Бир куни омбордан ноодатий шовқин эшитилди ва отсиз аравада кетаётган телба ва унинг рафиқасини кўрган қўшнилар ақлдан озай деб қолдилар. Темир аравадаги Генри Форд ва унинг рафиқаси эди.

Бир неча йиллардан сўнг кексайиб қолган Генри Фордга журналист савол берди: «Қайта туғилсангиз, ким бўлишни хоҳлар эдингиз?»

Генри Форд жилмайди ва соддагина жавоб қайтарди: «Ким бўлсам ҳам, қаерда туғилсам ҳам, рафиқам ёнимда бўлса бўлгани…»

Шуҳрат Сатторов таржимаси

* * *

Муваффақият ва муносиб ҳаёт сирларини «Биз ғалаба қозонамиз» китобида ўқишингиз мумкин.

loading...