Путин Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди

0

Путин шунингдек, Чумаков номидаги миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилаётган учинчи вакцина ҳам «тайёр бўлиб қолгани»ни айтди.

Россияда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши иккинчи вакцина рўйхатга олинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин маълум қилди.

«Бугун Новосибирскдаги «Вектор» маркази коронавирусга қарши мўлжалланган Россиянинг иккинчи вакцинаси – «ЭпиВакКорона»ни рўйхатдан ўтказди, — деди Путин.

У шунингдек, Чумаков номидаги миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилаётган учинчи вакцина ҳам «тайёр бўлиб қолгани»ни айтди.

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, вакцинанинг дастлабки 60 минг дозаси яқин вақт ичида ишлаб чиқарилади, шундан сўнг «Вектор» рўйхатдан ўтказилгандан кейинги клиник синовларга киришади. Синовларга 40 минг нафар кўнгилли жалб этилади.

Голикова янги вакцина «юқори хавфсизлик даражасига эга»лигини айтди.

Путин 11 августда Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник-V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилганини эълон қилганди.

kun.uz

loading...