Ажрашганидан сўнг турмуш ўртоғининг бор-будини тортиб олган машҳур аёллар (фото)

0

Одатда, ажрашишни хоҳлаган аёллар томонидан судга ариза берилганда ажримнинг сабаби сифатида турмуш ўртоғига бир қанча айблар юкланади. Кейинчалик ўз ниятига етишиш билан бирга собиқ турмуш ўртоғининг ҳамёнидаги пулларни ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қилади ва шу тариқа ғолибликни қўлга киритади. Бу фақатгина пулдор аёллар орасида эмас, дунёга машҳур юлдузлар ҳаётида ҳам рўй беради. «Daryo.uz» улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Ани Лорак

Ани Лорак ва Мурат Налчажиўғли бир йил муқаддам, 2019 йил расман ажрашди. Қизи София туғилган 10 йиллик никоҳдан кейин ажримнинг сабабига туркиялик тадбиркор Муратнинг хиёнати кўрсатилди. Мурат билан номаълум қиз видеосини кўрган Ани шу заҳоти ажрашишга қарор қилди ва судга ариза билан мурожаат этди. Ишбилармон йигит никоҳи давомида жамғарилган мол-мулкни талаб этмади, аммо юлдуз уни ҳаттоки қўшма лойиҳалардан ҳам маҳрум қилди. Маълумотларга кўра, қўшиқчининг Россияда концертлар учун даромад келтириб турувчи  компаниялари мавжуд. Унинг собиқ турмуш ўртоғи эса бизнеснинг ярмига эгалик қилар эди, аммо бир йилдан буён Ани Лорак унинг якка-ю ягона бекасига айланган.

Деми Мур

Деярли ҳеч ким Демир Мур ва Эштон Катчер никоҳининг абадийлигига ишонмаган эди. Омманинг жуфтлик борасидаги шубҳасига орадаги 16 ёш фарқ ва муносабатлар қурилишидаги хилма-хил ҳолатлар сабаб бўлган. Актриса ўша пайтда машҳурликка эришган, актёр эса эса ўз карьерасини шакллантираётган ёшлар қаторида эди. Вақти келиб ҳаммаси ўзгарди. Катчер дунёга машҳур бўлди, Деми эса аксинча унутила бошлади. Актёр учун очилаётган янги эшиклар унинг рафиқасини васвасага солди. Сабаби йигит борган сари ёш мухлислар аудиториясида яққол кўзга ташланар эди. Шу сабаблардан сўнг актриса ажрашиш учун ариза берди ва эридан катта миқдорда товон пули талаб этди. Натижада Катчер собиқ хотинига сўраганидан ҳам кўпроқ пул тўлади.

Полина Гагарина

Хонанда Полина Гагарина ва сураткаш Дмитрий Исхаков тўйдан аввал юлдуз томонидан сотиб олинган барча мол-мулк фақат унга, яъни Полинага тегишли бўлишига келишиб олган. Уларнинг ажрими ҳақида шов-шувлар пайдо бўла бошлаганда оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, ўтган вақт давомида хонанда беш ярим миллион доллар маблағ топган. Инсайдерларнинг маълумотига кўра, ҳали Полинанинг расман турмуш ўртоғи ҳисобланган Дмитрий энди «Полина Гагарина» компаниясининг бош директори лавозимидан бўшатилган.

Эмбер Херд

Эмбер Херд ва Жонни Деппнинг никоҳи бошиданоқ жуда зиддиятли дея баҳоланган. Жонни 14 йилдан кўпроқ фарзандларининг онаси Ванесса Паради билан муносабатда бўлганда ҳам унга турмушга чиқиш таклифини билдиришга шошилмади. Аммо бирдан Эмбер билан учрашиб қолган актёр ўз фикрини бутунлай ўзгартирди ва унга турмуш қуриш таклифини билдирди. Янги севгилиси билан қонуний никоҳдан ўтган машҳур актёр ҳали ҳаммаси қандай тугаши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Ўзаро муносабатлар икки йил ҳам давом этмади. Эмбер Жоннини зўравонликда айблаб, унинг севимли итлари, антиқа буюмлари, 1968 йилги Ford Mustang автомобиллар коллекцияси ва етти миллион доллар пул талаб қилиб судга берди.

Памела Андерсон

Памела Андерсон ва унинг собиқ эри Жон Питерснинг турмуши ҳақидаги воқеа худди фильм сценарийсига ўхшайди. Ошиқларнинг расмий муносабати атиги 12 кун давом этди. Памеланинг сўзларига кўра, эри уни мустақилликдан маҳрум этмоқчи бўлиб, асл қиёфасини очганлиги сабабли ажрим юз берган. Аммо унинг собиқ турмуш ўртоғи умуман бошқа сабабларни кўрсатган, унга кўра, хотининг гардероби учун 200 минг доллар пул сарфлаган ва ўзи ҳеч вақога эришмаганини тан олган. Шунингдек, у Памелани пулга маҳкамликда ҳам айблаган. Жон Памелага бўлган узоқ йиллик муҳаббати туфайли айбдор бўлганига амин. У 30 йилдан ортиқ ушбу никоҳни кутган ва Памеладан кўра кўпроқ севинган эди.

loading...