«Озарга ерини қайтар!..»

0

Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған Арманистон ва Озарбайжон ўртасида 30 йилдан бери муваффақиятсиз музокаралар олиб борилаётгани ҳақида гапирди.

“Биз Озарбайжонни ҳар қандай йўллар билан қўллаб-қувватлашимизни яширмаймиз, буни очиқча айтаяпмиз.

Айтишадики: “Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш учун Суриядан жангарилар олиб келиняпти”, деб.

Шу гапларни айтаётганлар нега Арманистонга Россия ва Франциядан қуроллар билан ёрдам берилаётгани ҳақида гапиришмайди? Нега улардан бу ҳақда сўрашмайди? Нега бу масалада сукут қилишмоқда?

Россия, Франция ва АҚШдан ташкил топган «Минск» гуруҳи сулҳ тузишни таклиф қилишмоқда. Сизлар Озарбайжонга ўз ерларини қайтариб беринг. Арманлар ўз ерларида яшашсин. Бу муаммони ҳал қилиш йўли Тоғли Қорабоғ минтақаларини ўз эгаларига топширишдир. Озарбайжоннинг бу ерлари босиб олинган ерлар эканини ҳаммангиз биласизлар, аммо 30 йилдан бери музокара қиласизлар. Музокара ҳам 30 йил давом этиши мумкинми?” дейди Эрдоған.

Исмоил Аҳмедов

loading...