Супермаркетда ўғрилик қилган ота-болани полиция ресторанда меҳмон қилди…

1

Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

Ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видеокузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.

Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшли корейс фуқароси 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади. 12 ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва 7 ёшли ўғли ҳам бор экан.

Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бўлиб турган бир киши уларнинг столи устига 200 000 корейс вони (170 АҚШ доллари) солинган конверт қўйиб, индамай чиқиб кетади.

Полиция уни бу қилмиши учун қамаб юбориши ҳам мумкин эди. Лекин: “Полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди”, деб янгиликларда чиқди.

14 декабрда эса, ўғрилик содир бўлган дўконга нотаниш аёл бир коробка олма олиб келади ва янгиликларда чиққан оилага ёрдам сифатида жўнатиб беринг, деб илтимос қилади. Кейинчалик шундай илтимос билан бошқа одамлар хам дўконга кела бошлайди…

Айтмоқчи бўлганимиз, Корея полицияси жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.

Улуғбек Юсупов

(@hayotiy_saboqlaar)

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Айтмоқчи бўлганимиз, Корея полицияси жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.

    БИЗДА ЭСА ЁПИЛМАГАН ДЕЛОЛАРНИ ҲАММАСИНИ БЎЙНИГА ҚЎЯМАН ДЕБ, ҚИЙНАБ ЎЛДИРИБ ҚЎЙИШАДИ

Comments are closed.