Тошкент вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар натижалари

0

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент вилояти, Чиноз тумани, «Маданият» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ю.Гнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйининг ошхонасида вазни 15,7 грамм «кўкнор» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ю.Гга нисбатан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Кенсой» маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган А.Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйининг омборхонаси ичидаги сандиқ ёнида вазни 1,5 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги ҳамда томорқасининг 2 кв.м ер майдонида 6 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан, У.Ага нисбатан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

loading...