Чўпон йигитга Ҳурмат Белгиси сифатида 200.000 реал мукофот пули берилди…

0

Суратдаги ЧЎПОН ЙИГИТ сиз билан бизнинг замондошимиз… Ва у билан бўлган воқеа қандайдир ривоят эмас, ҲАҚИҚАТдир…

Мана шу Чўпон йигитга Судан Элчихонаси томонидан Ҳурмат Белгиси сифатида 200.000 реал мукофот пули берилди…
Нима учун дейсизми?!

Кунлардан бир куни ундан Қўйлар подаси орасидаги бир донагина ҚЎЙни ҳўжайинининг йўқ пайтидан фойдаланиб, ҳеч ким сезмайдиган вақтда 200 реалга сотишни таклиф қилишди…

Чўпон йигит:

– Бундай бўлиши асло асло мумкин эмас… Чунки бу ХАРОМ… Хўжайиним йўқ бўлса-да, мени Аллоҳ кўриб турибди. Агарда 200 минг реал берсангиз ҳам сотмас эдим.. Қабрда азобланишни хоҳламайман … – деб жавоб берди…

Кейин ундан сўрадилар:

– Сен қўйлар подасини боқиб юрадиган Чўпонлик ҳаётингдан мамнунмисан? Сени шу ҳаёт қониқтирадими?

Чўпон йигит эса:

– Ҳалол меҳнатим билан топаётган пулим мени қониқтиради… Ва ҳаётимдан алҳамдулиллаҳ мамнунман! – деб жавоб берди…

…Батаҳқиқ, у жуда ҳам ночор эди…
У биргина қўйни сотиб юбориши ва уни БЎРИ ЕБ КЕТДИ деган баҳона билан жиноятини ёпиши мумкин эди… Аммо бунга унинг иймони йўл қўймади… Аллоҳ таолога бўлган муҳаббати ва тақвоси йўл қўймади…

Айримлар енга олмаётган НАФС деган балосининг кирдикорларига учмади…

…Мана шу реал бўлиб ўтган воқеадан сўнг, Судан Элчихонаси томонидан 200 000 реал пул билан тақдирланди…

Нигинабону Аҳмедова

loading...