Илон Маск 2024 йилда Марсга ракета учириши мумкинлигини айтди

0

Маск компанияси Starship ракетасидан Ойга ва Ернинг исталган нуқтасига суборбитал парвозларда фойдаланишни режалаштирмоқда. SpaceX сайтидаги маълумотга кўра, ракета 100 тоннадан ортиқ юк ва 100га яқин кишини ташиши мумкин.

SpaceX асосчиси Илон Маск компания томонидан ишлаб чиқилаётган Starship ракетаси 2024 йилда Марсга парвоз қилиши мумкинлигини маълум қилди. У бу ҳақда Mars Society Convention 2020 видеоанжуманида айтди.

«Ўйлашимча, Марсга парвоз учун иккинчи старт ойнасидан фойдаланиш учун яхши имконият бор», — деди .

Марсга парвоз учун старт ойнаси (бошқа сайёрага оз ёнилғи сарфлаб парвоз қилиш учун қулай имконият) ҳар 26 ойда пайдо бўлади. 2020 Марсга АҚШ, Хитой ва БАА миссияларини жўнатганди, навбатдаги ойна 2022 йилда очилади.

SpaceX Starship — ҳозирда компаниянинг Жанубий Техасдаги корхонасида ишлаб чиқилаётган кўп марта фойдаланиладиган ракета ва космик кема. Маск компанияси ушбу ракетадан Ойга ва Ернинг исталган нуқтасига суборбитал парвозларда фойдаланишни режалаштирмоқда. SpaceX сайтидаги маълумотга кўра, ракета 100 тоннадан ортиқ юк ва 100га яқин кишини ташиши мумкин.

SpaceX кемаси май ойида Халқаро космик станцияга астронавтларни олиб чиққанди.

forbes.ru

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here