МИБ баёноти: Собиқ ходимлар орасида янги иш ўринларини рад этаётганлар бор, мурожаатлар эса асосли бўлсин!

0

Жорий йилнинг 16 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлимининг собиқ ходимлар номидан янги иш ўринларига жойлаштириш ва компенсация масалалари ҳал этилмаганлиги ҳақида танқидий хабар жойлаштирилган.
Мазкур мурожаат, унда кўтарилган масалалар юзасидан Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси Кадрлар бўлими ҳамда жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлар томонидан Ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилди.

Аниқланишича, Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлимида фаолият кўрсатиб келган 26 нафар собиқ ходимларга амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра иш берувчи томонидан огоҳлантириш хатлари берилган. Қисқартирилаётган ходимларни иш билан таъминлаш мақсадида улар билан шу кунга қадар 2 маротаба, яъни жорий йилнинг 19 июнь ва 3 сентябрь кунлари йиғилиш ўтказилган.

Ўрганишлар давомида 2020 йил 3 сентябрь кунига қадар 8 нафар собиқ ходимлар таъминотчи корхоналарга ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилиш давомида таъминотчи корхоналар мутассадилари иштирок этиб, ўзларидаги бўш иш ўринларини таклиф этилган бўлсада, 10 нафар собиқ давлат инспекторлари бўш иш ўринларни рад этишган, 8 нафар собиқ ходимлар учрашув тадбирига келмаганлиги маълум бўлди.

Қисқартирилган иш ўринларда меҳнат қилган собиқ ходимларга 124 млн. 955 минг сўмлик меҳнат шартномасини бекор қилиш натижасида келиб чиқадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган кафолатли тўловлар тўлаб берилган.

Шуни таъкидлаш керакки, Бюронинг марказий маҳкамасида ҳамда Наманган вилоят бошқармасида собиқ ходимларнинг мурожаатларини қабул қилиш, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича Ишчи гуруҳлар ташкил этилган.
(Мурожаат учун: 71-207-11-23, 71-207-11-26, 69-228-82-83)

Бироқ ҳозирча юқоридаги важларга оид мурожаатлар келиб тушмаган.
Юқоридаги каби ижтимоий тармоқлар орқали шахси очиқланмаган фуқаролар томонидан йўлланаётган хабарлар доим ҳам асосга эга бўлмаслиги мумкин.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here