Ортиқча вазнга эга инсонларда коронавирус нега оғир кечмоқда?

0

Тўқималар ва органларда ортиқча ёғ борлиги семизлик дейилади. Бу дард соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб, унинг заминида юзага келган касалликлардан ҳар йили тахминан 2,5 миллион кишининг бевақт вафот этишига сабаб бўлади.

Олимларнинг таъкидлашича, тана вазнидан ортиқча ҳар 10 килограм  инсоннинг умр кўриш муддатини 3 йилга қисқартиради. Семизликнинг бир неча турлари бор: бирламчи, гипоталамо ва эндокрин.

Бирламчи семизлик тез-тез ортиқча егулик ейиш билан ва зарур жисмоний фаолият йўқлиги билан ривожланади. Гипаталомо семизликда миянинг гормонлар ишлаб чиқариши бузилганда ривожланади. Эндокрин  семизликда организмдаги безлар бузилиши фонида шалланади.

Семизлик натижасида бир қатор касалликлар келиб чиқади: қандли диабетнинг 2 тури, саратон, оғир юрак қон томир касалликлари, томирларнинг варикоз кенгайиши, қўшма касалликлар ва бошқалар. Ушбу даврда организмда модда алмашинуви бузилади.

Семизлик ташхиси бор беморлар  короновирусга чалинсалар, уларнинг ҳамрох касалликлари ҳам зўраяди ва организм курашиш қобилияти сусаяди. Улар бундай даврда барча инфекцияларни юқтиришга мойил бўлиб қоладилар. Шунинг учун бундай касалларда касаллик кўпинча оғир кечади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here