2020 йил 18 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 124 (+129) нафарни ташкил этмоқда.

0

Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 14 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 60 080 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 519 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here