Сариосиё туманида 3 млн. сўмга «марихуана» сотмоқчи бўлган йигит ушланди

0

Сариосиё туманида яшовчи Илҳом (исми ўзгартирилган) охирги пайтда анча ўзгариб қолди. Тўсатдан сирли учрашувларга чиқадиган, яна ҳаммадан ҳадиксирайдиган одат чиқарди. Чунки у қонунга хилоф бўлса-да гиёҳвандлик моддаси олди-сотдиси билан шуғуллана бошлаганди.

Яқинда Илҳом қўлидаги мол учун янги харидор топади. У «марихуана» моддасини 10 дона гурурт қутига яхшилаб жойлади ва харидор билан келишилган жойга, яъни бозорга йўл олди. Йўлда кўчадан ўтган ҳар кишидан хавфсираса-да, аммо ўзини анча хотиржам тутарди. У туманнинг «Чош» маҳалласида яшовчи мижоз билан бозорда кўришди ва гурурт қутилардаги «мол»ни 3 миллион сўмга пуллаётганда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Кўз очиб юмгунча Илҳомнинг қўллари боғланди. Энди у қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here