Америкалик олим АҚШдаги президентлик сайловларидан бир кун олдин Ерга астероид келиб урилишидан огоҳлантирди

0

Музлаткич катталигидек келадиган астероид АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларидан бир кун олдин Ерга тушиши мумкин. Бу ҳақда америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

«Ўлчами музлаткичдек келадиган 2018VP1 астероиди бизга соатига 40,2 минг километр тезликда яқинлашмоқда. У Ерга 2 ноябрь куни, президентлик сайловларидан бир кун олдин келиб тушиши мумкин», — деб ёзади Тайсон.

Олимнинг сўзларига кўра, астероид зарар етказадиган даражада катта эмас. Тайсоннинг қўшимча қилишича, «охирзамон 2020 йилда бошланса, бу коинотнинг айби билан содир бўлмайди».

Нил Деграсс Тайсон — америкалик астрофизик, физика бўйича фалсафа фанлари доктори, ёзувчи, илм-фаннинг оммалашишига ҳисса қўшган шахс. У астрономияга оид қатор машҳур китоблар муаллифи ҳисобланади. 1996 йилдан ҳозирга қадар Тайсон Манхэттендаги Америка табиий тарихи музейининг Хайден планетарияси директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Тайсон Плутон Қуёш тизимининг тўққизинчи сайёраси эканлигини тўғрисидаги анъанавий фикрларга қарши чиққан. Ушбу позицияни Тайсон объектларни умумий тавсифидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларга бўлиб ўрганишни маъқул кўриши билан изоҳлаган: алоҳида ер сайёралари гуруҳи, алоҳида газ гигантлари, Плутон эса ўзига ўхшаш объектлар билан сайёралар ҳисобидан чиқарилган.

Шу сабабли 2006 йилда Халқаро астрономика иттифоқи ушбу баҳолашни тасдиқлаб, уларнинг синфланишига ўзгартириш киритган ва ҳозирда Плутон «карлик сайёралар» сирасига киради.

АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловлари вақтида астероид Ерга максимал даражада яқинлашиши август ойларининг охирида маълум бўлганди. 2018VP1 астероиди икки йил давомида Қуёш атрофини тўлиқ айланиб чиқади ва Ер яқинидаги астероидлар гуруҳига киради. Мазкур осмон жисми 2018 йилда Калифорниядаги Паломарск обсерваторияси томонидан аниқланган.

loading...