Серияли қотилларни қидириш учун махсус дастур яратилди

0

Россияда серияли қотилнинг портретини яратишга ёрдам берадиган сунъий интеллектга асосланган янги дастур яратилди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг криминалистика илмий-тадқиқот институти раҳбари Алексей Бессонов хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, қурилмани яратиш жараёнида мутахассислар серияли қотиллар ўз изларини яширишга уриниш пайтида амалга оширадиган бир қатор хатти-ҳаракатларни аниқлашган. 186 серияли қотил ва тажовузкор томонидан содир этилган 1000 дан ортиқ жиноий ҳаракатлар, шу жумладан, Чикатило (58 жабрланувчи) ва Попков (80 дан ортиқ жиноятлар) ишларини тергов қилиш тажрибасини таҳлил қилиб, экспертлар жиноятчининг қидирув портретини тузишда ёрдам берадиган алгоритм ишлаб чиқишган ва воқеа жойини текшириш асносида йиғилган дастлабки маълумотларни, жабрланувчининг хусусиятларини (жинси, ёши) ва содир этилган жиноятни (ҳужум тури, қурол) киритишган, шундан сўнг дастур бир неча дақиқа ичида ҳуқуқбузарнинг қидирув портретини яратган.

Маълум қилинишича, дастур уч йил давомида яратилган ва синовдан ўтказилган.

loading...