Вьетнамда кўчки оқибатида 22 ҳарбий бедарак йўқолди

0

Вьетнамнинг марказий қисмидаги тоғли ҳудудда жойлашган ҳарбий казармалар кўчки остида қолди. Бунинг оқибатида 22 ҳарбий катта ҳажмдаги тупроқ остида қолган.

Воқеа Куангчи провинциясидаги тоғли ҳудудда юз берган. Бу ерда кучли ёмғирлар оқибатида тупроқ кўчган.

ОАВда маълум қилинишича, 14 кишининг жасади топилган. Қолган ҳарбийларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Вьетнамнинг табиий офатлар оқибатлари билан курашиш миллий мувофиқлаштириш қўмитасида маълум қилинишича, мамлакатнинг марказий қисмида 6 октябрдан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик ва у олиб келган тошқинлар ҳамда кўчкилар 60дан кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

loading...