Дубай ҳукумати қайтиш учун чипта олмаган сайёҳларнинг амирлик ҳудудига киришини тақиқлади

0

Дубай ҳукумати ортга қайтиш чиптасига эга бўлмаган сайёҳларнинг амирлик ҳудудига киришини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Travel Daily Меdia хабар берди.

Сўнгги тавсияларга кўра Дубай аэропорти авиакомпанияларга Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидаги қайтишга чиптаси йўқ сайёҳларни олиб кетишни сўраб мурожаат қилган.

«Дубайга ортга қайтиш чиптасисиз келган меҳмон ёки туристик визага эга йўловчиларнинг ҳудудга кириши тақиқланади. Йўловчининг қайтиш чиптаси харажатлари авиакомпаниялар томонидан қопланади», – дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, янги қоида туфайли Дубай аэропортида Ҳиндистон, Непал, Бангладеш, Покистон ва Афғонистон давлатларидан келган 300 нафарга яқин йўловчи қолиб кетган. Уларнинг 200 нафари Ҳиндистондан келганлар. Кейинчалик Ҳиндистон ва Покистоннинг дипломатик ваколатхонаси йўловчиларнинг соғ-омон ватанларига қайтганини маълум қилди. Шунингдек, қолган давлатларнинг консулликлари ҳам Дубайда қолиб кетган фуқароларининг уйга қайтгани ҳақида хабар берди.

loading...