Жиззахда қиморхона фош қилинди

0

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Бахмал тумани, Дўстлик  маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган Р.А. карантин қоидаларига зид равишда турар жойида қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланди.

Р.А туманнинг Қутлуғобод маҳалласида истиқомат қилувчи, 1966 йилда туғилган А.А., Ўсмат шаҳарчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган, 1979 йилда туғилган У.Я. ҳамда Новқа маҳалласида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган А.Э.лар билан бирга пул тикиб, карта ўйнаган.

Қиморбозлардан довга тикилган 2 миллион 270 минг сўм пул ҳамда ўйин картаси ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Бахмал тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...