Роландо Маран: Элдор Шомуродовга имконият бердим, бироқ у ҳали бизнинг футбол ҳақида тасаввурга эга эмас

0

«Женоа» бош мураббийи Роландо Маран жамоанинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг «Верона»га қарши ўйиндаги (0:0) ҳаракатларига баҳо берди.

«Мен унга ўйнаш имкониятини бердим, бироқ Шомуродов бизнинг футбол ҳақида тасаввурга эга эмас. У бошқа чемпионатдан келган ва бу ерда қандай ишлаш кераклигини билмайди. Шундай экан унга вақт керак. У сабр қилиши керак. Элдор хатога йўл қўймади, шу туфайли унинг ўйинидан мамнунман», — дейди Маран.

Шомуродов А Серия 4-тури доирасида кечган «Верона»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 63-дақиқада захирага олинди. Бу ўзбекистонлик ҳужумчи учун А Сериядаги дебют ўйин эди.

loading...