Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаеванинг эгизак фарзандлари борми? (Фото)

0

Муқаддас Саъдуллаева “Instagram” саҳифасига турмуш ўртоғи иккаласи эгизак фарзандларни кўтариб тушган суратни жойлаб, қуйидагича изоҳ ёзди:

“Бугун эгизакларимиздан бирининг таваллуд айёми! Марям қизалоғимиз – 10 йиллик сабр эвазига дунёга келган кичкинтойимиз! Яратганнинг мўъжизаси! Ота-онаси бу фариштачанинг дунёга келишини қанча интиқлик билан кутишган бўлса, биз ҳам худди шундай кутганмиз, Аллоҳнинг марҳамати билан Марям бугун 1 ёшга тўлди…”

Буни кўрган мухлислар “Муқаддас Саъдуллаева ва Йигитали Мамажоновнинг оиласида қачон эгизак фарзандлар дунёга келган экан? Наҳотки биз бехабар қолдик?!” дея ажабланишди.

Маълум бўлишича, бу қизалоқлар бир вақтда туғилган бўлиб, бири Муқаддас Саъдуллаеванинг фарзанди Хадича, иккинчиси унинг жияни Гули Масъудованинг қизи Марям экан.

loading...