Франция ҳукумати радикализмга қарши курашишни важ қилиб кўрсатиб Париждаги масжидни ёпмоқчи

0

Франwия ҳукуматининг сешанба куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда радикализмга қарши курашиш мақсадида Париждаги масжид ёпилади. Франwияда 16 октябрь куни ўз ўқувчиларига мусулмонлар пайғамбарининг расмини кўрсатган тарих ўқитувчиси пичоқлаб ўлдирилганди. Бу ҳолат бутун Францияни ларзага келтирди.

Париж яқинидаги Пантин округида жойлашган масжид ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига 16 октябрдаги қотиллик акс этган видеони жойлаган. Ушбу масжиднинг ёпилишига айнан шу иш сабаб қилиб кўрсатилган. Одатда, мазкур масжидда 1500 нафар намозхон ибодатларни амалга оширади.

Франция Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Пантиданги мазкур масжид чоршанба куни кечқурун беркитилади ва у олти ой давомида фаолият олиб бормайди. Ички ишлар вазири Гералд Дарманин “Республиканинг душманларига бир дақиқа ҳам муҳлат берилмаслигини” таъкидлаган.

Душанба куни Франция полицияси экстеримистларга қарши текширувлар бошланганини маълум қилганди. Бундай рейдлар асосан Париж ва унинг атрофида олиб борилмоқда.

Ўтган жума куни содир бўлган қотиллик қурбонига айланган 47 ёшли тарих ўқитувчиси Самуел Пати уйига кетаётганда ҳужумга учраганди. Уни ўлдирган шахс чеченистонлик 18 ёшли Абдуллоҳ Анзуров бўлиб, унинг мобил телефонидан Патининг сурати топилган. Шунингдек, Анзуров Патининг боши узилган танаси акс эттирилган видеони ўзининг Твиттердаги саҳифасига жойлаган. Анзуров жума куни тушдан кейин полиция томонидан отиб ўлдирилган.

tarjumon.uz

loading...