Исроил ва БАА ўзаро визасиз режимни жорий қилишга келишиб олди

0

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўз фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилишга келишиб олди. Бу ҳақдаги келишув БААнинг юқори мансабли шахсларидан иборат делегациянинг Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳрига сафари вақтида имзоланди.

Маълум қилинишича, келишувни имзолаш маросимида Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ва БААнинг икки нафар вазири иштирок этган.

Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан ўзаро визасиз режим ҳақида келишувга эришган биринчи араб мамлакати бўлди.

Шунингдек, БАА делегациясининг Исроилга ташрифи давомида инвестицияларни ҳимоя қилиш, йўловчи авиақатновлари, фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланган.

Визасиз режим кучга кириши учун келишувни икки мамлакат ҳам ратификация қилиши, шу жумладан, Исроил парламенти маъқуллаши керак.

Исроил айни пайтгача тўртта араб мамлакати — Миср, Иордания, Баҳрайн ва БАА билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги тинчлик келишувига эришган. Визасиз режимни жорий қилиш масаласи қолган учта давлат билан муҳокама қилинмоқда.

Meduza

loading...