Қирғизистонда президент ва парламент сайловлари баҳорга қолдирилди

0

Қирғизистонда президент ва Жогорку Кенеш депутатлигига сайловларни ўтказиш муддати қолдириди. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон нашри хабар бермоқда.

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров мамлакатда парламент сайловларини 2021 йил баҳорига – сайлов тизимини ислоҳ қилиш тугайдиган вақтга қолдириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

«Бизнинг қонун лойиҳамиз Конституцияга зид эмас. Экспертиза ўтказилди, ҳаммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ. Сиздан қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман, бу ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради», – деди Жапаров.
Президент в.б. матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатни қабул қилиш зарурати қатор ҳолатлар, шунингдек, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият томонидан белгиланади.

Жогорку Кенеш депутатлари сайлови саналари Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ конституциявий ислоҳотдан кейин, аммо 2021 йил 1 июндан кечиктирмай белгиланади.

loading...