2020 йил 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

0

Янги касалланиш ҳолатларининг
9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
15 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
28 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
11 нафари Тошкент вилоятида,
17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 346 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...