Дахшат! Одамлар каламуш ва илонларни емоқда (фото)

0

Шу йилнинг март ойида Мьянмада илк бор коронавирус қайд этилганидан кейин 36 ёшли Ма Су ўзининг салат сотадиган дўкончасини ёпди ва овқат сотиб олиш учун ўзидаги тақинчоқлар ва тиллани гаровга берди.

Сентябрь ойига келиб Мьянманинг Янгон шаҳрида коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун иккинчи марта локдаун (фавқулодда ҳолатларда барча уйдан чиқмайдиган ҳолат) жорий қилинганидан кейин Ма Су яна дўконини ёпишга мажбур бўлди. Бу сафар Су тирикчилигини ўтказиш учун кийимлари ва идиш-товоқларини сотди.

Ма Су оиласи билан Янгон шаҳри яқинидаги харобаларда яшайди. Сунинг ишсиз ва ҳеч вақосиз қолган эри ўзлари яшайдиган харобалар яқинида овқат қидиришга мажбур бўлмоқда.

“Одамлар каламуш ва илонларни емоқдалар. Улар даромадсиз қолганлари учун шу йўл орқали болаларини боқишмоқда” дейди Су.

Мьянма жанубий-шарқий Осиёдаги коронавирусдан энг кўп азият чекаётган мамлакатдан бири бўлиб турибди. Бу мамлакатда ҳозиргача 40 мингдан ортиқ одам CОVID-19 ни юқтириб олган ва уларнинг мингдан ортиғи вафот этган. Янгон шаҳрида жорий қилинган чекловлар эса Ма Су каби юз минглаб одамларни ишсиз ва овқатсиз қолдирди.

53 миллион аҳоли яшайдиган Мьянмада коронавирус панмдемиясидан олдин ҳам аҳолининг учдан бир қисми камбағаллик даражасига тушиб қолишга мойил эди. Ҳозирги кундан юзага келган иқтисодий инқироз эса кўпчиликнинг камбағалга айланишига олиб келмоқда. Мьянма иқтисодиётида катта ўринни эгаллайдиган туризм ва кийим-кечак секторлари чекловлар сабаб фаолиятини тўхтатган.

tarjumon.uz

loading...