Оғуфурушнинг кирдикорлари фош бўлди

0

Андижон вилояти. 2020 йилнинг 21 октябрь куни соат 17:00ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Пахтаобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 49 ёшли Б.Т. шартли харидорга 22,43 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини кимёвий ишлов берилган 750.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Т. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз мазкур жиноятни содир этган шахслар Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган 10-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...