ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

Шу йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда 291 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 545 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятларида 309 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 215 нафар бемордан 281 нафари оғир, 77 нафари эса ўта оғир аҳволда.

loading...