Афғонистонда “Ал-Қоида”нинг раҳбарларидан бири йўқ қилинди

0

Афғонистон хавфсизлик кучлари АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) нинг энг кўп қидирилаётган террорчилари рўйхатига кирувчи “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бири Абу Муҳсин ал-Масрийни йўқ қилди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий хавфсизлик маъмуриятига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, ал-Масрий Қўшма Штатларда хорижий террористик ташкилотга моддий ёрдам берганликда ва Америка фуқароларини ўлдириш учун фитна уюштирганликда айбланган. Жангари Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида ўтказилган махсус операция давомида йўқ қилинди.

loading...